Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АКТ соҳасидаги ёш мутахассисларга бағишланган меҳнат ярмаркаси

Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ўтган АКТ соҳасидаги меҳнат ярмаркасида 130 та муассаса мингдан ошиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. "ALOQALOYIHA" ДУК корхонаси ҳам ёш мутахассисларга ажратилган иш ўринлари билан ярмаркада иштирок этди 30 дан ортиқ талабалар билан университетнинг ўзида суҳбат ўтказилиб, йўлланмалар берилди. Ёш мутахассисларга тушунтириш ишларини суҳбат давомида кадрлар бўйича етакчи мутахассис Нигора Хадамова олиб борди. Иштирокчилар кўргазмали баннерлар ва тарқатма материаллар орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

© Aloqaloyiha, 2011-2018
Ma`lumotlardan nusxa
ko`chirayotganda,
saytimizga ssilka
qo`yish shart