Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш тадбирлари

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча қабул қилинган “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини тарқаб кетишини олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин даври бўлишига қарамасдан пандемия даврида "ALOQALOYIHA" ДУК корхонасида бугун иш бир маромда давом этмоқда. Асосий эътибор ишчиларнинг саломатлигига қаратилган. Улар ҳар куни дезинфекцияланган автомашиналарда олиб келинади ва яна ўз яшаш манзилларига кузатиб қуйилади.Иш вақтида корхона бўлимлари тез-тез шамоллатиб турилади ва мунтазам равишда дизенфекцияланади.Карантин даврида корхонамизда иш тизими “Уй ва ишхона” тамойили асосида олиб борилмоқда. Ходимларни пандемия даврида ижтимоий ва иқтисодий қўллаб қувватлаш тизими корхона Касаба уюшмаси билан биргаликда олиб борилмоқда. Барча ходимларга навбат билан меҳнат таътилига чиқиш графиклари қайтадан тузилди , ишга фақат заърур топшириқлар бажариш учун руҳсат берилган ходимлар чиқмоқда.

© Aloqaloyiha, 2011-2018
Ma`lumotlardan nusxa
ko`chirayotganda,
saytimizga ssilka
qo`yish shart