Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

НАВРЎЗ МУБОРАК!!!

КЎКЛАМОЙИМ КЕЛАҚОЛ

 

Фаслларнинг гўзали остонада Баҳорим,

Юрак ҳаяжон ила чертмоқда кўнгил торин.

Мастона завқ қувмоқда дилдан ғафлат ғуборин,

Сахий қуёш нурида товланиб ҳуснинг ял-ял,

Фаслларнинг эркаси Кўкламойим келақол!

 

Аёзли кунлар ортда қолгани- ей, рост бўлсин,

Совуқ қотган кўнгиллар илиқликдан маст бўлсин.

Майсаларинг хуш ҳиди бутун оламга тўлсин,

Бу борлиқни оғушлаб  қучоғинга олақол,

Фаслларнинг эркаси Кўкламойим келақол!

 

Ўйноқлайди шаббоданг силаб қўяр танамни,

Майли, меҳмон бўлсин деб очиб қўйдим хонамни.

Ташрифингга муштоқман кутгандайин  Онамни,

Келгину ҳар инсоннинг дилига эзгулик сол,

Фаслларнинг эркаси Кўкламойим келақол!

 

Сахийликда Баҳорим сен Онамга ўхшайсан,

Бор топган гўзаллигинг, меҳринг бериб яшайсан.

Ҳар инсоннинг дилида умид бўлиб яшнайсан,

Қалдирғоч сени ҳар кун туш кўради эҳтимол,

Фаслларнинг эркаси Кўкламойим келақол!

 

©Малоҳат МИРЗАЕВА

Топ рейтинг www.uz
© Aloqaloyiha, 2011-2016
Ma`lumotlardan nusxa
ko`chirayotganda,
saytimizga ssilka
qo`yish shart