Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган табрикнома!

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган табрикнома! “ALOQALOYIHA” Давлат унитар корхонаси раҳбарияти барча юртдошларимизни ва корхонамизнинг барча муҳандис ва мутахассис ходимларини 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади. Ҳар бирингизни оилангизга тинчлик, соғлик, омонлик тилаймиз. Бугунги тинч ва осойишта, фаровон ҳаётимиз мамлакатимиз Қуролли Кучлари томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилиб келинаётгани, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган Сиз ва бизнинг жасур ва мард ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, ардоқласак арзийди. Осмонимиз мусаффолиги, юртимиз тинчлиги ва ободлиги йўлида Қуролли кучларимиз посбонларининг Ватанимиз сарҳадларини сергак ва ҳушёр туриб, мустаҳкам ҳимоялаб келаётганликлари ёрқин ва Буюк келажакка дахлдордир! Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳурматли ҳамкасблар!

© Aloqaloyiha, 2011-2018
Ma`lumotlardan nusxa
ko`chirayotganda,
saytimizga ssilka
qo`yish shart