Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги рақамли даврда Ўзбекистон: Ўзгаришлар, устувор йўналишлар ютуқлар ва режалар

Янгиланаётган Ўзбекистон ўз олдига бугун шунчаки ривожланишни эмас, балки жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида энг кучли давлатлар қаторидан ўрин олишни асосий марра қилиб қўйган. Буни олдиндан кўра билган, ҳис қилган Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилдаги Парламентга Мурожаатномасида тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шартлиги, бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини бериши, зеро, бугун дунёда барча соҳага ахборот технологиялари чуқур кириб бораётганлигига алоҳида эътибор қаратди. (Халқ сўзи газетасининг 2020 йил 22 июлдаги 153-сони) 
Бугунги кунда рақамли технологияларни кенг жорий этиш давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳа ривожланишига хизмат қилиш одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкинлигини ўтган қисқа фурсат кўрсатиб берди. Бу борада АКТ Вазирлиги томонидан сўнгги икки йил ичида бир қатор йўналишларда комплекс ишлар олиб борилди. 
“Халқ сўзи” газетасининг 153-сонида Ахборот ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шухрат Содиқовнинг "Янги ва рақамли даврда Ўзбекистон: Ўзгаришлар, Устувор йўналишлар, ютуқлар ва режалар" номли мақоласи чоп этилди. Мазкур мақолада Вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар батафсил таҳлил қилиниб, рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан қўйилган вазифаларни бажарилишига алоҳида эътибор қаратилган.

© Aloqaloyiha, 2011-2018
Ma`lumotlardan nusxa
ko`chirayotganda,
saytimizga ssilka
qo`yish shart