Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕК ТИЛИМИЗ

2020 йил 21 октябрь куни Ўзбек тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 31 йил тўлганлиги муносабати билан “ALOQALOYIHA” Давлат унитар корхонасида барча ишчи-ходимлар иштирокида  ўтказилган байрам тадбирида соф ўзбек тилининг ҳаётимиздаги ўрни, Вазирлик тизимидаги корхоналараро хат-ҳужжатларда хизмат ёзишмалари, ички иш юритиш ҳужжатларининг давлат тилида тўғри юритилиши, қўлланилиши, йўл қўйиладиган кўплаб имловий хатоларни олдини олиш ва сўзларни нутқий тўғри талаффуз этиш тўғрисида сўз борди.

Жаҳон, давр ва дунё ривожланиши миллатнинг ўзлигига, уни ўзига хос хусусиятларига таъсир ўтказмаслиги лозимдир. Миллатни миллат қилувчи ҳам тилдир.

Бўлиб ўтган ушбу тадбир - ўзбек тилига бошқа тиллардан турли-туман сўзларнинг кириб келиши, ёшларимизнинг тилга беэътиборлиги тилимизнинг ўзлигини йўқотишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги қизғин мунозараларга бой давра суҳбати - ўзига хос байрам сифатида ҳам эсда қоладиган бўлди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, янги Ўзбекистоннинг янги замонавий инсони бўлиш билан бирга, ўзбек тилида соф сўзлашув, мулоқот ва суҳбатлашишни чин маънода юқори даражага олиб чиқадиган хоҳ раҳбар, хоҳ оддий ходим бўлсин хизмат жараёнида ҳам, оила даврасида ҳам давлат тилида сўзлашишни ва ёзишни ҳам бирдек ўрнига қўя олиши билан ўзига нисбатан ҳурмат уйғотиши табиий.

Соф ўзбек тилида суҳбатлашиш ҳар доим урфда. Бу орқали биз миллатимиз, тилимиз, аждодларимизга бўлган ўз ҳурматимизни изҳор этган бўламиз. Қонун ижросини тезда амалга ошишига ватанпарварлик ва инсоний бурчимизни юксак ҳисоблаб ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз.

 

Н.ХАМДАМОВА,

Маънавият ва маърифат бўйича масъул ходим

© Aloqaloyiha, 2011-2018
Ma`lumotlardan nusxa
ko`chirayotganda,
saytimizga ssilka
qo`yish shart